«Агоробанк» йирик қувватлар, замонавий ишлаб чиқариш ва иқтисодий самарадорлик мавзусида пресс-тур ўтказди.

Кейинги йилларда Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик билан бир қаторда, йирик ишлаб чиқариш корхоналари жадаллик билан ривожланиб янги қувватлари ишга туширилмоқда.

Тараққий этиб бораётган ҳозирги жараёнда илмий-инновацион ютуқлардан фойдаланиб истиқболли лойиҳалар амалиётга тадбиқ этилмоқда.

Шундай лойиҳалардан бири Жиззах вилояти Фориш туманидаги Basalt Wool МЧЖ фаолиятидир. Мазкур корхона базальт тошидан минерал плиталар ишлаб чиқаради.

1 ноябрь куни оммавий ахборот воситалари вакиллари ушбу корхонага пресс-тур уюштирди ва «Агробанк»нинг молиявий кўмаги асосида иш юритаётган замонавий Basalt Wool МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Мазкур корхона фаолиятини молиявий қўллаб қувватлаш мақсадида банк томонидан 41 млн евро миқдорида кредит маблағи ажратилган. Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 31 млн АҚШ доллар бўлиб, йилига 32 минг тонна минерал плиталар ишлаб чиқаради. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар қурилишда ишлатилади.

Корхона иш фаолиятини бошлаши натижасида ҳудуддаги 95 нафар ишсиз аҳоли вакиллари ўз иш жойига эга бўлди.

Пресс-тур давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари корхона томонидан олиб борилаётган амалий ишлар ва истиқболдаги вазифалар тўғрисида маълумот олдилар.

Реклама ҳуқуқлари асосида.