23 ноябрга қадар Ўзбекистон бўйлаб ҳар бир ҳудудда (Тошкент шаҳридан ташқари) фақат бир кун тунги вақтда (соат 01:00 дан 06:00 гача) давлат ва нодавлат телеканаллари эфирга узатилиши вақтинча тўхтатилади.

Радиоалоқа, радиоэшиттиришлар ва телевидение маркази хабар беришича, бу марказнинг рақамли теледастурларни шакллантириш қурилмаларида, телерадио узаткичларида, антенна-фидер тизимларида ва сунъий йўлдош қабул қилиш-узатиш қурилмаларида профилактика ўтказилиши билан боғлиқ.

Профилактика ишлари (жадвал) «аҳолига телевидение дастурларини узлуксиз ва сифатли тарқатилишини таъминлаш мақсадида» марказ томонидан мунтазам равишда амалга оширилади.

Тўхталишлар кузатилган вақтда абонент ускунаси (тюнер ва телевизор) созламаларини ўзгартириш тавсия этилмайди.