27 октябрь куни тахминан соат 00:10 да Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасидаги «Хосилот» меҳмонхонаси яқинида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Lacetti русумли автомобилни ишончнома асосида бошқариб борган 1996 й.т. М. М. бошқарувни йўқотиб йўл четида тўхтаб турган 1964 й.т. Ш. Х. бошқарувидаги Mercedes-Benz автобусига тўқнашган.

Оқибатда Lacetti ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди.

Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тергов олди текшируви олиб борилмоқда.

Май ойида Тошкентда автобус ва Matiz иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 4 киши жароҳатланган эди.

«Газета.uz» пойтахтда жорий йилнинг дастлабки 5 ойида автобуслар иштирокида 35 та авария содир этилгани ҳақида ёзган эди.