Россияда МДҲ давлатларидан келган меҳнат муҳожирларига талаб ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ. Бу ерда ишчи кучи етишмаслиги муаммоси нафақат қурилишда, балки қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда ҳам мавжуд. Ўзбекистон Россияга янги меҳнат ресурслари кириб келаётган асосий йўналишлардан бирига айланиб бормоқда. Ўзбекистондан келганларнинг аксарияти кўпинча жароҳат олиш эҳтимоли юқори бўлган соҳаларда ишга жойлашади. «Юнистрим"`нинг янги молиявий маҳсулоти ушбу одамларни қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган.

Ҳеч ким ёмон нарса ҳақида ўйлашни хоҳламайди, аммо агар ишлаш қобилияти йўқотилса, бу муаммоларни барибир ҳал қилиш керак бўлади. Масалан, Россияда расмий равишда ишлаётган бошқа мамлакатлар фуқаролари учун давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдамга қарамай, кўпинча муҳожирлар ушбу ёрдамдан бош тортишга мажбур бўлишади. Бунинг сабаби ҳаммада бир хил — жабрланганлар барқарор даромадини йўқотишни исташмайдии. Чунки иш берувчилар касалхонада ўтказган вақтлари учун уларга компенсация тўламайдилар. Бу кўплаб муҳожирлар учун ўз ватанларидаги оилалари ва қариндошларига пул жўната олмаслигини англатади. Коронавирус пандемияси даврида ушбу муаммо янада оғирлашди.

Лекин ечим бор. Пул ўтказмалари бозорининг энг йирик иштирокчиларидан бири. «Юнистрим» банки жароҳат ёки касаллик ҳолатларида бепул суғуртали қулай молиявий маҳсулотни ишлаб чиқарди. Бу — янги моилавий маҳсулот «Юкарта» дебет картасидир. Ушбу карта мижозларга қулай тўловларни ва фойдали пул ўтказмаларини амалга оширишдан ташқари жароҳат ёки касаллик ҳолатларида ўтган ой давомида сизнинг банк картангизга ўтказилган барча пул миқдорига тенг бепул суғурта олиш имконини беради.

Маҳсулотнинг асосий афзаллиги шундаки, ҳимоя (суғурта) бутун Россия бўйлаб ҳар куни кечаю кундуз амал қилади. Компенсация бир неча кун ичида тўланади. Жароҳат олган ёки касал бўлган тақдирда, жабрланувчи пул компенсациясини олади. Суғурта, айниқса, пандемия даврида муҳим бўлган COVID-19 билан касалланиш ҳолатларини ҳам қоплайди.

Суғурта тўловини ҳисоблаш учун «Юнистрим» ҳар қандай даромадни ҳисобга олади: иш ҳақи, пул ўтказмалари, шу жумладан тезкор тўлов тизими орқали ёки нақд пул киримларини. Ҳисоблаш усули банк мижозлари учун аниқ ва тушунарлидир. Тўлов ўтган ойда картага тушган пул миқдоридан ойдаги кунлар сонига бўлинган ҳолда ҳисобланади. Олинган натижа касалхонада ўтказилган кунлар сонига кўпайтирилади.

Картани олиш учун «Юнистрим» банкининг веб-сайтида ариза қолдиришингиз ёки энг яқин «Юнистрим» офисига мурожат қилшингиз мумкин. Карта бошқа кўплаб афзалликларга эга. Масалан, мижоз картани чиқариш, тез тўловлар тизими орқали ўтказмалар, нақд пулсиз ўтказмалар йўли билан картани тўлдириш, банк банкоматларидан нақд пул ечиб олиш ва ҳоказолар учун пул тўлаши керак эмас. Картани расмий даромадини тасдиқлай олмайдиган мижозлар ҳам олишлари мумкин. Картани расмийлаштириш тартиби максимал даражада оддий. Янги картанинг барча афзалликлари ва фойдаланиш қоидалари ҳақида қуйидаги ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.