Ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Миробод туманида Matiz ҳайдовчиси пиёдаларни уриб юборганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати изоҳ берди.

Маълум қилинишича, 15 октябрь куни соат 21:23 ларда Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Янги Қўйлиқ кўчаси «Афсона» биноси қаршисида ҳайдовчи 1983 й.т. Ж.М. Matiz автомашинаси бошқарувини йўқотиши оқибатида йўл четида турган пиёдаларни уриб юбориб, ағдарилиб кетган.

Ҳодиса натижасида 3 нафар пиёда тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Йўл четида турган автомобилларга ҳам зарар етган.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.