Беларус президенти Александр Лукашенко Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга қўнғироқ қилиб, уни сайловдаги ишончли ғалабаси билан табриклади ва режаларини амалга оширишда муваффақиятлар тилади. Бу ҳақда Беларус давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатлар мавзусини муҳокама қилиб, уларнинг юқори даражаси ва жадал ривожланишини қайд этдилар.

Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путин ҳам Шавкат Мирзиёевни президентлик сайловидаги «ишончли ғалабаси» билан табриклагани ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, сайловнинг дастлабки натижалари бугун, 25 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 16:00 да эълон қилинади.