Соат 20:00 да Ўзбекистонда президент сайловида овоз бериш жараёни тугади, деб хабар қилди Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати.

Вақт минтақасини ҳисобга олган ҳолда, овоз бериш жараёни Америка Қўшма Штатлари ва Европа мамлакатларида давом этмоқда.

Сайловнинг дастлабки натижалари эртага, 25 октябрь куни эълон қилинади.

МСК маълумотларига кўра, соат 17:00 да президент сайловида сайловчиларнинг 71,8 фоизи иштирок этган.