24 октябрь — Ўзбекистон президентлигига бўлиб ўтаётган сайловларда президентликка номзодлар, амалдорлар ҳам мазкур жараёнларда иштирок этишди. Шунингдек, Сенат раиси, ҳукумат раҳбари, вазирлар ва вилоят ҳокимлари президентлик сайловларида овоз берди. «Газета.uz» уларнинг барчасини тўплади.

Сенат раиси Танзила Нарбаева Тошкент шаҳридаги 362-сайлов участкасига оила аъзолари билан келиб, президент сайловида овоз берди.


Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Бош вазир Абдулла Арипов Тошкент шаҳридаги 520-сайлов участкасида овоз берди. Ҳукумат раҳбари сайлов участкасига оиласи билан ташриф буюрди.

Фото: Шерзодхон Қудратхўжа Facebook саҳифаси

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Юнусобод туманидаги 494-сайлов участкасида оиласи билан бирга овоз берди. Бу ҳақда унинг ўзи Марказий сайлов комиссиясида бўлиб ўтган брифингда айтиб ўтди.

Фото: МСК ахборот хизмати

Вазирлар

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов, халқ таълими вазири Шерзод Шерматов президентлик сайловларида овоз берди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Юсуп Кабулжанов

Фото: ХТВ ахборот хизмати

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Тошкентдаги 16-сайлов участкасида президент сайловида иштирок этди.

Фото: «Янги Ўзбекистон» нашри

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Тошкентдаги 412-сайлов участкасида оила аъзолари билан бирга овоз бериш жараёнида иштирок этди.

Фото: Олий таълим вазирлиги ахборот хизмати

Адлия вазири Русланбек Давлетов ҳам президентлик сайловида овоз берди.

Фото: Русланбек Давлетов Facebook саҳифаси

«Конституциявий ҳуқуқимиздан фойдаланиб, сайловда овоз бердик», — деб ёзиб қолдирди вазир Facebook`даги саҳифасида.

Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев оиласи билан бирга сайловда ўз овозини берди.

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов Бухоро шаҳар «Абдухолиқ Ғиждувоний» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 73-сайлов участкасида ўзи муносиб деб билган номзодга овоз берди.

Фото: Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев Тошкент шаҳри Яккасарой тумани «Юнус Ражабий» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 573-сайлов участкасида овоз берди.

Фото: Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати

Энергетика вазири Алишер Султанов президентлик сайловида овоз берди.

Фото: Энергетика вазирлиги ахборот хизмати

Бош вазир ўринбосари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров ҳам президентлик сайловида овоз берди. Бу ҳақда у Twitter`даги саҳифасида маълум қилди.


«Ўзбекистон келажаги учун овоз бердим!», — дея ёзиб қолдирган вазир.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Юнусобод тумани «Юбусобод» МФЙ 14-округ, 499-сайлов участкасида овоз берди.

Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Ивестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбарияти — бош вазири ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Ўзбекистон президенти сайловида иштирок этди.

Фото: Ивестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Ҳокимлар

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Андижон шаҳри Иқтисодиёт ва қурилиш институтида ташкил этилган 35-сайлов участкасида рафиқаси Насиба Абдураҳмонова билан бирга президент сайловида иштирок этди.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Самарқанд шаҳридаги 144-сайлов участкасида биринчилар қаторидан президент сайловида овоз берди.

Фото: ЎзА

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов Нурафшон шаҳридаги Давлат хизматлари маркази биносида жойлашган 10-сайлов участкасида ўзи муносиб деб билган номзодга овоз берди.

Фото: ЎзА

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Бухоро шаҳридаги 49-сайлов участкасида овоз берди.

Фото: ЎзА

Қарши шаҳридаги 4-сайлов участкасида Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев овоз берди.

Фото: 13-Қашқадарё округ сайлов комиссияси матбуот маркази

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов «Термиз» давлат музей-қўриқхонаси биносида жойлашган 269-сайлов участкасида овоз берди.

Фото: ЎзА

Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов Урганч шаҳридаги 28-сайлов участкасида овоз берди.

Фото: ЎзА

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳри Шодиёна маҳалласидаги «Ишга марҳамат» мономарказида ташкил этилган 88-сайлов участкасида овоз берди.

Фото: ЎзА

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев Жиззах шаҳридаги 39-сайлов участкасида овоз берди.

Фото: ЎзА

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Шайхонтоҳур тумани «Зафаробод» маҳалласида ташкил этилган 410-сайлов участкасида овоз бериб, президент сайловида иштирок этди.

Фото: Daryo.uz

Бундан ташқари Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомходжаев Чилонзор туманидаги 318-сайлов участкасида овоз берди.

Фото: МСК ахборот хизмати

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров президентлик сайловида овоз берди.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Шунингдек, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ҳам сайловда иштирок этди.

Фото: Комил Алламжонов Telegram-канали

«Келажагим учун овоз бердим!», — деб ёзади у.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ҳам сайловда овоз берди.

Фото: Шерзод Асадов Telegram-канали

«Мамлакатимиз равнақи, эркин, фаровон, хавфсиз ва ишончли келажаги учун!», — деб ёзади у.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти сайловида мамлакатдаги сайлов участкаларида соат 13:00 ҳолатига кўра сайловчиларнинг 52,7 фоизи иштирок этди.