17:00 га қадар олинган маълумотларга кўра, президент сайловида 19 млн 859 минг 127 нафар сайловчилардан 14 млн 258 минг 780 нафари, яъни 71,8 фоизи овоз берди. Бу ҳақда МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров хабар берди.

Маълумотга кўра, ҳозирга қадар Владивосток, Токио, Сеул, Кванджу, Пекин, Шанхай, Гуанджоу, Куала-Лумпур ва Сингапур шаҳарларидаги сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари якунланди. Ушбу сайлов участкаларида овоз бериш натижаларини аниқлаш, бюллетенларни санаш жараёнлари бошланган.

Тошкент вақти билан соат 17:00 да АҚШнинг Вашингтон ва Нью-Йоркдаги сайлов участкаларида овоз бериш бошланди.

Овоз бериш соат 20:00 га қадар давом этади.