Ўзбекистон президенти сайловида мамлакатдаги сайлов участкаларида соат 13:00 ҳолатига кўра сайловчиларнинг 52,7 фоизи иштирок этди, деб хабар берди Марказий сайлов комиссияси.


Сайлов участкалари очилганидан кейин беш соат ичида рўйхатга олинган 19 859 127 сайловчидан 10 462 575 киши овоз берди.

Овоз бериш жараёнлари 20:00 гача давом этади.