2021 йил 20 октябрь ҳолатига президентлик сайловларида муддатидан олдин жами 421 618 нафар киши овоз берди, деб хабар бермоқда МСК матбуот хизмати.

Шундан 301 094 нафари Ўзбекистонда, 120 524 нафари эса хориждаги сайлов участкаларида ўз номзодини қўллаб-қувватлаган.

Муддатидан олдин овоз берганларнинг бюллетенлари ёпиқ конвертда, тегишли УСКнинг сейфида сақланади.

Эслатиб ўтамиз, 14−20 октябрь оралиғида сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилар муддатидан олдин овоз бериши ҳақида ёзган эдик.