Cоғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий маълумотларига кўра, коронавирус асоратларидан вафот этганлар сони 1300 га етди. 21 октябрь куни 3 та ўлим қайд этилган.

Шу куни 398 та янги касалланиш ҳолатлари аниқланган, ўтган йилнинг март ойидан бери касалланганларнинг умумий сони 182,8 мингга етди.

Кун давомида 14 та пневмония ҳолати ҳам аниқланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги пневмония бўйича статистик маълумотларни эълон қила бошлаган 5 июлдан буён 27,6 минг ҳолат қайд этилган, 26,1 мингга яқин одам соғайган.