8 октябрь куни Истанбул бош прокуратураси чечен мухолифатчиларига қуролли ҳужум уюштиришга тайёргарлик кўрганликда айбланаётган тўрт нафар Россия, шунингдек Украина ва Ўзбекистон фуқароларини ҳибсга олди, дея хабар бермоқда Meduza Туркиянинг Hurriyet нашрига таяниб.

Бундан ташқари, қўлга олинганлар сиёсий ва ҳарбий жосусликда ҳам айбланмоқда, бунинг учун Туркияда 15 йилдан 20 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши белгиланган. Суд айбланувчиларни ҳибсга олди ва улар ҳозирда Истанбул провинциясининг Малтепе қамоқхонасида.

Hurriyet газетаси ҳибсга олинганларнинг исмларини эълон қилди: булар Россия фуқаролари — Абдула Абдулаев, Равшан Аҳмедов, Бислан Расаев ва Асланбек Абдулмуслимов, шунингдек Украина фуқароси Игорь Ефрим ва Ўзбекистон фуқароси Амир Юсупов.