Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи мажлисида сенаторлар Ўзбекистон Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқди, дея хабар қилди парламент юқори палатаси матбуот хизмати.

Мажлисда Ойбек Аъзамжонович Баракабаев ва Дониёржон Мухаматжонович Тожибоевни ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Олий судининг судьяси лавозимига сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, Олий суднинг айрим судьялари бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимларидан озод этилди.

Маълумот учун, Ойбек Баракабаев бунга қадар Андижон вилоят маъмурий судининг судьяси, Дониёржон Тожибоев эса Наманган туманлараро маъмурий судининг раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.