Сўнгги уч кун ичида Непалда кучли ёмғир туфайли юзага келган кўчкилар ва сув тошқинлари оқибатида камида 88 киши ҳалок бўлди, 30 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда ТАСС Nepal Live Today ахборот портали маълумотларига таяниб хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, 21 октябрда қурбонлар сони 11 кишига ошган. 20 октябрда 63 киши, 19 октябрда — 14 киши ҳалок бўлган эди.

Қайд этилишича, 88 кишидан 27 нафари мамлакат шарқидаги 1-рақамли вилоятнинг Пантчхар округида ҳалок бўлган.

Ахборот портали маълумотларига кўра, 21 октябрда метеорологик шароитлар яхшиланиши кутилмоқда.