Чегарадан ўтаётган фуқаролардан тизимли равишда пул ундириб келган Қирғизистоннинг «Достук-автодорожний» назорат-ўтказиш пункти ходимлари қўлга олинди. Бу ҳақда 24.kg нашри Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматига таяниб хабар қилди. Улар Чегара хизматининг айрим раҳбарлари ҳомийлиги остида фаолият юритишган.

Аниқлик киритилишича, Ўзбекистон фуқаролари ва оғир юк машиналари ҳайдовчилари улардан энг кўп жабр кўрган. Мазкур ҳолат Қирғизистон Жиноят кодексининг «Бир гуруҳ шахслардан пора олиш» моддаси бўйича рўйхатга олинган.

«19 октябрь куни „Достук-автодорожний“ назорат-ўтказиш пункти бошлиғи А.Э., Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Ўш вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи Ч.Н., шунингдек директорнинг биринчи ўринбосари — Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Бош штаби бошлиғи Курсанбек Бекташев қўлга олинди. Қўлга олинганлар МХДҚнинг Ўш шаҳри ва Ўш вилояти бошқармасининг вақтинча сақлаш изоляторига жойлаштирилди», — дейилади хабарда.