Тошкент шаҳри Юнусобод тумани бош имом-хатиби ва «Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби Раҳматуллоҳ Сайфуддинов Тошкент шаҳри бош имом-хатиби этиб тайинланди. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси матбуот хизмати хабар берди.

У мазкур лавозимда аввалроқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий этиб сайланган Нуриддин Холиқназаровнинг ўрнини эгаллади.

Сайфуддинов Раҳматуллоҳ иш фаолияти давомида Тошкент шаҳридаги «Хўжа Аламбардор», «Минор» жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилган.