Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 19 октябрдан кучга киради:

  • 1 АҚШ доллари 4,36 сўмга пасайди ва 10 700,64 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 25,39 сўмга пасайди ва 12 395,62 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 0,17 сўмга пасайди ва 150,15 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 5,63 сўмга пасайиб, 10 705 сўмни ташкил этганди.