Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги 13 октябрь куни бўлиб ўтган ҳайъат йиғилишида вазирликнинг илмий-техник кенгашлари томонидан тақдим этилган 12 лойиҳани кўриб чиқди ва маъқуллади, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.

Хабарга кўра, лойиҳаларнинг учтаси фундаментал, тўрттаси амалий ва яна учтаси инновацион ҳисобланади. Бундан ташқари, тижоратлаштиришга тайёрлаш ва стартап соҳаларида биттадан лойиҳаларни молиялаштириш кутилмоқда.

Кейинги 5 йил учун илмий давлат дастурларига киритилган фундаментал лойиҳалар:

Амалий лойиҳалар:

  • Республика тупроқларини халқаро тупроқ кимёвий таҳлиллари стандарти (51ISO/TC 190 Soil quality) асосида таҳлил қилиш технологиясини яратиш — 2,3 млрд сўм;
  • Аллергодерматозларни оғирлилик даражасини ташхислаш учун дастурий маҳсулот яратиш — 2,3 млрд ўм;
  • COVID-19 беморларда инвазив ўпка аспергилёзини ташхислаш ва даволаш алгоритимини ишлаб чиқиш — 660 млн сўм;
  • Ахборот-қидирув тизимлари (Google, Yandex, Google translate) учун автоматик ишлов бериш воситаси — ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш — 1,2 млрд.

Инновацион лойиҳалар:

  • Ўзбекистон флораси ўсимликларининг терпеноидлари асосида янги дори воситаларни (антипаразитар, гинекологик ва яллиғланишига қарши) яратиш ва технологиясини ишлаб чиқиш — 2,596 млрд сўм;
  • bolalaradabiyoti.uz мультимедиа электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш — 697 млн сўм;
  • уяли алоқа операторлари томонидан тезкор-қидирув фаолияти учун абонент маълумотларини тўплаш, сақлаш ва тақдим этиш ёндашувларини тадқиқ этиш ва таҳлил қилиш — 2,06 млрд сўм.

Бундан ташқари, вазирлик металл қуйиш қолиплари учун бойитилган гил кукунини ишлаб чиқиш лойиҳасига 894,6 млн сўм ажратади. Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида автоном суғориш тизимини яратиш лойиҳасига яна 1,5 млн сўм ажратилади.