«Миллий тикланиш» партиясидан президентликка номзод Алишер Қодиров 14 октябрь куни Андижон вилоятида сайловчилар билан учрашув давомида мигрантлардан ҳам солиқ ундириш таклифини илгари сурди.

Унинг сўзларига қараганда, «мамлакатнинг тараққиёти учун солиқларнинг ўрни жуда муҳим».

Мазкур ҳолат юзасидан ижтимоий тармоқларда, жумладан Twitter ва Telegram`да турли фикр-мулоҳазалар билдирилди. «Газета.uz» уларнинг айримларини тўплади.

Фойдаланувчилардан бири Алишер Қодиров ва тахта суратини қўйиб, ундан «5 та фарқ топиш кераклигини» айтди:


Яна бир фойдаланувчи эса «мигрант сифатида Қодировга овоз бермаслигини» билдирди:


Алишер Қодироқнинг таклифни қўллаб-қувватлаётганлар ҳам бор:


Бошқа бир фойдаланувчи «Қодиров шундай гапиртирилганга ўхшамайдими?» дея савол қўймоқда:


Шу каби фикрни бошқа бир фойдаланувчи ҳам билдирди:


«Миллий тикланиш» партиясидан президентликка номзодни «қўғирчоқ» деб аташди:


2022 йилда фарзандли бўлса, исмини нима қўйишни режа қилганлар ҳам бор экан:


Изоҳсиз:


Эслатиб ўтамиз, «Миллий тикланиш» партияси ташвиқот ишларига старт бериб, баннер ва видероликни эълон қилганди. Алишер Қодировнинг фамилияси тўлиқ кўринмаганлиги сабабли, баннерда жумлани қуйидагича ўқиш мумкин: «Алишер Қодир».

Шунингдек, мазкур ҳолатга Telegram`даги айрим каналлар ҳам эътибор қаратяпти.

Troll.uz`нинг ёзишича, «бу солиқни „Ўзбекистон сени иш билан таъминлай олмагани ва чет элда қул бўлиб ишлашингга мажбур қилгани учун белгиланган солиқ“ деб номлаш керак».

«Аҳмоқчилик ҳам эви билан-да…», — дея қўшимча қилади у.

Иқтисодчи Отабек Бакиров Telegram-каналида «сайланадиган ва сайланмайдиган номзодлар ҳақида» пост ёзди.

Унинг фикрича, «сайлов кампанияси тугашига 10 кун қолганида номзодларнинг бераётган ваъдаларига қараб икки тоифага ажратиш мумкин».

«Биринчи номзоднинг ваъдалари ўта харажатли, пуллик ва бюджетни ўзлаштириш билан боғлиқ. Берилган ваъдаларнинг қиймати, агар қўшилса, яқин 5 йиллик ЯИМ ҳажмига етиб қолди. Лекин харажатли ваъдаларни кун тартибида овоза қилаётган номзод пулни қаердан олиш, яъни солиқларни ошириш ёки янги солиқларни жорий қилиш ҳақида ҳозирча бирон баёнот бераётгани йўқ. Чунки буни кейин, мандат олингач амалга ошириш мумкин», — деб ёзади иқтисодчи.

Қўшимча қилинишича, «иккинчи тоифа — бу қолганлар. Пуллик ваъда беролмайдиган номзодлар».

«Ихтиёрида бир-бирининг кам сонли етмиш еттинчи даражали таклифларини такрорлаш ва бир-бирини плагиатда айблашдан ўзга чора қолмагач, энди улар солиқлар жорий қилиш таклифларини ўртага ташлай бошлашди. Ва бу билан ўз хоҳишлари билан ютқазмоқчи эканликларини таъкидлаётгандек», — дея қўшимча қилинади «bakiroo» каналидаги постда.

«Ўзингиз айтинг, қайси сиёсатчи, агар у ростанам сиёсатчи бўлса ва садомазохист бўлмаса, сайловчиларнинг негиз гуруҳи ва боқувчиси бўлган мигрантларнинг ўтказмаларини солиққа тортиш таклифини ўртага чиқаради?», — деб сўрамоқда иқтисодчи.

Журналист Саййид-Абдулазиз Юсуповнинг ёзишича, мигрантлар юбораётган пуллар мамлакат иқтисодиёти ривожига хизмат қиляпти.

«Халқнинг қаддини кўтаришга ёрдам беряпти! Мамлакат иқтисодиётига фойда келтирмаяпти деганингиз нимаси?! Ҳа, агарки Сиз ватаним деб билганингиз бошқа бир давлатнинг ғамини еяётган бўлсангиз, унда ҳақсиз! Менинг Ватандошларим топган пешона тери ҳаққи бошқа давлатнинг иқтисодиётига хизмат қилмайди, ҳеч қачон!», — деб ёзади у.

Қўшимча қилинишича, «мамлакат дунёга Янги Ўзбекистон сифатида, демократик янги Ўзбекистон сифатида танилиши керак».

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда мигрантларнинг мазкур таклифга муносабати кўрсатилган видеолавҳалар ҳам тарқалди.

Улардан бирининг Алишер Қодировга «ёмғир ёғиб турганда олмани териб, кейин солиқни сўрашини» айтди.

«Россияда ишлар осон эмас. Ер лой. Олмаларни териб, кейин солиғини сўрагин», — дея қўшимча қилади у.


Яна бир мигрант «балки ойликни ҳам жўнатиб турармиз», дея сўради.

«Солиқ, солиқ, ҳамма нарса солиқ бўлиб кетяптику ўзи», — дейди у.