Бухоро шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотининг мудираси ходимни ишга сақлаб қолиш учун 300 минг сўм талаб қилган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Тергов департаментининг Бухоро шаҳар бўлими ҳамда Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси билан ҳамкорликда фуқаро М.Р. аризасига асосан 28 сентябрь куни оператив тадбир ўтказилди.

Мудира, Бухоро шаҳрида яшовчи, 1979 й.т. фуқаро Ф.С. 300 минг сўм пулни хизмат хонасида олган вақтида ушланади.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг шаҳар бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодекси 168-модда 3-қисми билан (хизмат мавқеидан фойдаланиб фирибгарлик қилиш) жиноят иши қўзғатилган.