150 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари учун Россияга кириш бўйича тақиқ олиб ташланди, дея хабар берди Россия мигрантлари федерацияси президенти Вадим Коженов.

Бундан ташқари, 150 минг Тожикистон фуқароларига ҳам мамлакатга кириш бўйича тақиқ олиб ташланган.

Бироқ олдинроқ Россиядан суд қарорига кўра чиқариб юборилган хорижликларга бу тартиб қўлланилмайди. Улар учун мамлакатга кириш бўйича тақиқ ўз кучида қолади.

Агар мамлакатдан чиқариб юбориш қарори Россия ИИВ томонидан чиқарилган бўлса, унда фуқаро тақиқ бор ёки йўқлигини вазирлик сайтида текшириши керак.

2020 йилнинг декабрь ойида Россия ИИВ мамлакат ҳудудида 6,3 миллион муҳожирлар бўлиб тургани ҳақида хабар берган эди. Пандемиядан олдинги вақтларда уларнинг сони 9 миллиондан 11 миллион орасида эди.