Давлат статистика қўмитаси 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистон доимий аҳолисининг меҳнатга лаёқатли қатлами ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.

Аҳолининг ёш гуруҳлари бўйича таркиби:

  • меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар — 31,1% (10 млн кишидан кўп);
  • меҳнатга лаёқатли ёшдагилар — 57,8% (20 млн кишидан ортиқ);
  • меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар — 11,1% (қарийб 4 млн киши).

Қўмита мазкур маълумотлар дастлабки ҳисоб-китоблар асосида тузилганини қўшимча қилган.

Сентябрнинг еттинчи кунида Ўзбекистон аҳолисининг сони 35 млн нафардан ошгани ҳақида ёзган эдик. 12 октябрь ҳолатига аҳоли сони 35 млн 107 минг 371 кишини ташкил қилаяпти.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг июлида бош вазири ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров 13 млн меҳнатга лаёқатли аҳолининг 4,6 млни солиқ тўлашини маълум қилган эди.