Бугун ва эртага республика совуқ антитциклон таъсири остида бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Совуқ ҳаво асосан тунги ҳароратга таъсир қилиб, +2…+5 даража илиқни ташкил этади. Кундуз куни қуёш ҳавони +18…+20 даража илиққача иситади.

Ҳафта ўртасидан ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарила бошлайди ва октябрь ойининг ўрталари учун бўлган меъёрий қийматларга етади. Ҳаво ҳарорати кечалари +6…+9 даража илиқ, кундуз кунлари +20…+23 даража илиқ атрофида, жанубда +25 даража илиққача бўлади.

Ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво асосан қуёшли бўлади. 12−13 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши мумкин.