Туркия Ўзбекистонга 200 минг доза Sinovac вакцинасини етказиб беради

Туркия Ўзбекистонга 200 минг дозада Sinovac вакцинасини, шунингдек, 20 минг қути «Фавипиравир» дори-дармонларини етказиб беради. Вакциналар ва дориларнинг бу партияси дўстлик ва хайрихоҳлик белгиси сифатида Туркия томонидан Ўзбекистонга юборилади.

«Навоийазот» захарли моддаларнинг Зарафшон дарёсига оқизилгани бўйича айбловни рад этди

«Навоийазот» кохонаси балиқларнинг оммавий заҳарланишига сабаб бўлган саноат чиқиндиларининг Зарафшон дарёсига ташлангани юзасидан муносабат билдирди. Таъкидланишича, «сўнгги даврда оқава сувларнинг сифати ўзгаришларсиз» бўлган. «Ташланма сувлардан лаборатория тахлиллари олиниб кейинчалик Зарафшон дарёсига юборилади», — дейилади хабарда.

Аҳолидан ортиқча ҳужжат талаб қилган 9 та вазирлик ва идора раҳбар ходимлари жавобгарликка тортилди

Адлия вазирлиги давлат хизматларини кўрсатишда аҳолидан ортиқча ҳужжат талаб қилган — Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Инновацион ривожланиш ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Давлат экология қўмитаси, 3 та агентлик ва 2 та инспекциянинг раҳбар ходимларини жаримага тортди. Қолаверса, давлат идораларнинг 38 нафар маъсул ходимига интизомий жазо қўлланилди.

Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент учун тиббий кўрик Тошкентда ўтказилади

Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патентни олишда талаб этиладиган тиббий кўрик Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистонда ўтказилади. Шу муносабат билан Россиянинг 40 нафар тиббиёт ходими Тошкентга келди.

Тошкентда хонадонлардан бирида содир бўлган ёнғин оқибатида 1 киши ҳалок бўлди

Янгиҳаёт туманида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Ёнғин оқибатида уйнинг тахминан 20−25 кв.м майдонда шифт ва ички қисми ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида 6 фуқаро қутқариб қолинди, 1 киши ҳалок бўлди.

БМТ ИҲК ёшлар ҳуқуқлари бўйича резолюцияни қабул қилди

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Ўзбекистон ташаббуси билан илгари сурилган COVID-19 пандемиясининг ёшлар ҳуқуқларига таъсири тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди.

«Ягона мақсадимиз — Ўзбекистонга Афғонистондан ўқ отилмасин» — президент

Шавкат Мирзиёев ҳар куни унга Афғонистон билан чегарадаги вазият ҳақида маълумот беришларини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон жафокаш афғон халқига қўлидан келганча ёрдам беришга тайёр. «Бизнинг ягона мақсадимиз — Ўзбекистонга Афғонистондан ўқ отилмасин», — дея таъкидлади президент.

«Қашқадарё аҳолиси ҳалигача пахтани букилиб, қўл меҳнати билан теради» — Шавкат Мирзиёев

ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев қашқадарёликлар ҳалигача пахтани қўл меҳнати билан теришига эътибор қаратди. Номзод ўз дастурида кейинги беш йилда 40% қишлоқ хўжалиги техникаларини янгилаб, механизация даражасини 90%га етказиш режалаштирилганини таъкидлади. Шунингдек, у қишлоқ хўжалиги техникаси хариди учун субсидиялар кўламини ҳам кўпайтиришни таклиф қилди.

Суд Гулистон тумани ҳокими ўринбосарини фирибгарликка суиқасд учун жаримага тортди

Суд апрель ойида 400 доллар олаётганда ушланган Гулистон тумани ҳокимининг собиқ ўринбосарини фирибгарликка суиқасдда айбдор деб топди. У 73,5 млн сўм миқдорида жаримага тортилди.

Байрам кунлари якшанбага тўғри келса, душанбани ҳам дам олиш куни деб эълон қилиш таклиф этилди

Депутатлар байрам муносабати билан дам олиш ишланмайдиган кунга тўғри келса, дам олиш кунини байрамдан кейинги кунга кўчиришни таклиф қилишди. Меҳнат кодексига киритилаётган ўзгартишларга кўра, қонунчиликда белгиланган байрам кунлари агар якшанба кунига тўғри келса, унда душанба куни дам олиш кунига қўшиб берилади.

«Қамоқхоналарда қийноқ ҳолатларини деярли учратганим йўқ» — Омбудсман

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Феруза Эшматова 9 ой ичида қамоқхоналарга 120 та мониторинг ташрифлари амалга оширилганини маълум қилди. Унинг айтишича, мониторинг давомида қамоқхоналарда «қийноқ ҳолатлари деярли учрамаган». «Шу пайтгача уларнинг ҳеч қайсисидан „мени бу қийнаяпти“, „урди“ ёки қанақадир „руҳий тазйиқ, босим, қийноқлар ўтказаяпти“ деган мурожаат бўлмади», — дейди омбудсман.

Ўзбекистон Google компаниясидан олти марта контентни ўчиришни сўраган

Сўнгги 10 йил ичида Ўзбекистон давлат идоралари Google компаниясига контентни ўчириш бўйича 6 марта сўров юборган. Таққослаш учун: бу давр мобайнида Россия Googleга 123 мингдан ортиқ марта мурожаат қилган.

Бокс. Шаҳрам Ғиёсов ва Ҳасанбой Дўсматов терма жамоага қайтишди

Сербияда бўлиб ўтадиган бокс бўйича жаҳон чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси таркиби эълон қилинди. Якуний рўйхатда профессионал боксчилар Шаҳрам Ғиёсов ва Ҳасанбой Дўсматов ҳам бор.

«Газета.uz»да чиққан мақолалар:

«Президентликка номзодлар ўртасида рақобатли кураш кузатилмади». ЕХҲТ ДИИҲБнинг оралиқ ҳисоботи

ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Ўзбекистон президенти сайловини кузатиш миссиясининг оралиқ ҳисоботини эълон қилди. Миссия хулосалари: шу пайтгача номзодлар ўртасида рақобатли кураш бўлмади, сайловолди кампанияларида доминант мавзулар йўқ ва бошқалар.

Бутун шаҳар — ўйин майдончаси. Шаҳардаги фаол дам олиш одамларни қанчалик яқинлаштирмоқда?

Шаҳар спорт билан шуғулланиш ва дўстлар билан вақтичоғлик қилиш учун энг яхши жой. Аҳолининг фаоллиги жойларни ўзгартиради ва уларга ҳаёт бағишлайди. «Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин тошкентликлар қандай қилиб кўча-кўйда дам олиб, машғулот ўтказаётганини кузатди.

«Спортчи кучли, чемпион бўлиши мумкин, лекин ақлан етук бўлмаса, у заиф бўлади» — Ўктам Раҳмонов, дзюдочи Давлат Бобоновнинг устози

Токиодаги Олимпиада ўйинлари бронза медали соҳиби, дзюдочи Давлат Бобоновнинг мураббийи Ўктам Раҳмонов «Газета.uz»га берган интервьюсида нега жуда эрта мураббий бўлганлиги, спортчилар амал қилиши керак бўлган қоидалар ҳамда қандай шогирдни орзу қилиши ҳақида гапириб берди.