2011 йилдан буён Ўзбекистон Google компаниясига контентни олиб ташлашни сўраб жами олти марта мурожаат қилган. Бу ҳақда «Газета.uz» изланиш олиб борган корпорация статистикаси гувоҳлик бермоқда.

Турли мамлакатлар давлат идораларидан келиб тушган сўровлар сони ҳақидаги маълумотлар Google Transparency Report доирасида ошкор қилинди. Ҳозирда у 2011 йилдан 2020 йилгача бўлган маълумотларни ўз ичига олмоқда.

Ўзбекистон давлат идоралари Google билан 2018 йил июнь ойидан боғлана бошлаган (4 та сўров). Яна бир сўров 2019 йилнинг июнь ва декабрида рўйхатга олинган. Бу сўровларда улар YouTube (Google хизмати) видеохостингидаги 26 дан ортиқ контентни олиб ташлаш сўралган. Барча сўровлар муаллифлик ҳуқуқи билан боғлиқ.

Google Ўзбекистон давлат идораларидан тўртта мурожаатни қабул қилиб олган, яна иккитаси ахборот ва коммуникация соҳасидаги назорат ташкилотидан.

Контентларни ўчириш бўйича сўровлар сони бўйича Россия етакчи бўлди — 10 йил давомида Россия расмийлари Google билан 123606 марта боғланган (дунёдаги барча сўровларнинг 60,6 фоизи). Ушбу сўровларда улар компаниянинг турли хизматларидан — асосан веб-қидирув ва YouTub`дан 950 мингдан ортиқ контентни олиб ташлашни сўрашган.

Россиянинг бир қатор сўровларида контент ўчирилишининг сабаби сифатида миллий хавфсизликка таҳдид кўрсатилган — бу жами маълумотларнинг учдан бир қисмини ташкил этади.

Туркия контентни блоклаш учун 14231 та, Ҳиндистон — 9899 та, АҚШ — 9627 та сўров юборган.

2011 йилдан бери Қозоғистон давлат идоралари Google`га 373 марта мурожаат қилиб, 192,5 минг контентни ўчиришни талаб қилишган.