Кеча, 2 октябрь куни соат 15:30 да Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида жойлашган «Жарқўрғон Сарбон-Брокер МЧЖ»га қарашли сиқилган газ тўлдириш шахобчасида «Lacetti-2» русумли автомобилига газ тўлдириш жараёнида газ баллонининг ёрилиши юзага келди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ, ёнғин содир бўлмаган, ёнғин қутқаув экипажлари чақирилмаган, дейилади хабарда.

Дастлабки маълумотларга кўра, газ баллонининг ёрилишига автомобилга ўзбошимчалик билан ўрнатилган (ECEK 110 SH 72 кг скотчли) газ баллонининг юқори босим остида техник деформацияси сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда.

Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, Прокуратура ва бошқа тегишли идораларнинг мутахасисслари чиқишган.

Эслатиб ўтамиз, 29 сентябрь куни Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида Lacetti автомобилига ўрнатилган газ баллони ёрилгани, июль ойининг охирида Сурхондарёда «УАЗ» автомобилидаги газ баллони ёрилгани ҳақида хабар берилган эди.