Ўзбекистон Суперлигасида 20-тур учрашувлари якунланди.


Ушбу турдан сўнг мусобақа жадвали қуйидаги кўринишда:


Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси тақдирланди

Ўзбекистон футбол ассоциациясида Литвада бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон миллий терма жамоаси футзалчилари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, футзал делегацияси раҳбари Жаҳонгир Усмонов ҳамда ассоциация бош котиби Аваз Максумов иштирок этишди.

Футзал терма жамоасининг анча ёш бўлганлиги сабабли кейинги мусобақаларда янада юқори натижалар қайд этишларига ишонч билдирилди. Ўз навбатида, жамоа номидан терма жамоа сардори Рустам Умаров ЎФАга эътибор учун миннатдорчилик билдирган ҳолда ассоциация музейига эсдалик совғасини топширди. Тадбир якунида футзалчилар пул мукофотлари билан тақдирландилар.


Ўзбекистонлик футболчи Жасурбек Яхшибоев «Реал» дарвозасига гол урди (видео)

Молдованинг «Шериф» клуби ҳужумчиси Жасурбек Яхшибоев ЕЧЛ доирасидаги ўйинда «Реал Мадрид» дарвозасига гол урди. «Сантьяго Бернабеу»даги ўйин Молдова клуби ғалабаси билан якунланди. Икки ўйиндан бери ғалаба қозонаётган Яхшибоевнинг жамоаси ўз гуруҳида 6 очко билан биринчи ўринда кетмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг октябрь ойидаги йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати

Сречко Катанес Амман шаҳрида ўтказиладиган йиғинда иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Эслатиб ўтамиз, ФИФА кунлари доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Малайзия ва Иорданияга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этади.


«Мен фаолиятимни Ўзбекистон учун медалсиз якунлай олмайман». Оксана Чусовитина спортга қайтишини маълум қилди

Спорт гимнастикачиси Оксана Чусовитина спортга қайтишини маълум қилди. У келаси йил ўтказиладиган Осиё ўйинларида қатнашиш ниятида. «Мен, шунчаки, фаолиятимни Ўзбекистон учун медалсиз якунлай олмайман», — деди у.