Газета.uz пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда Осиё ошхонаси таомлари рецептларини тақдим этади.

Том Ям шўрваси


Том ям Таиланднинг энг машҳур шўрваларидан бири бўлиб, ўзига хос таъм ва жуда ёқимли ҳиди билан қўпчиликка манзур келади.

Хитойча гўшт


Хитойча гўшт — мамлакат ошхонасининг классик таомидир. Жуда осон тайёрланадиган гўшт ва сабзавотлар қовурмаси мазали ва ноодатий таъмга эга бўлиб пишади.

Aсал ва соя билан маринадланган товуқ қанотчалари


Товуқ қанотчалари учун ажойиб маринад рецептини тақдим этамиз. Соя қайласи, асал, саримсоқ ва лимон шарбати таъмлари ушбу таомни янада мазали қилади.

Осиёча увра ва фрикаделкалар


Бундай ғайриоддий фрикаделкаларнинг сири унинг махсус қайласидадир. Сиз ушбу қайлани уйда бемалол тайёрлай оласиз. Фақатгина бизнинг рецептимиздан уни қандай тайёрланишини билиб олсангиз бас.

Товада пиширилган аччиққина товуқ


Ушбу таом ичи майин ва сувли, усти эса қарсилдоқ бўлиб пишади. Гарнирига истаган маҳсулотлардан фойдаланишингиз мумкин.

Кунжутли глазурда пиширилган товуқ оёқчалари


Кечки таом жуда тез тайёрланилишини истовчиларга бу рецептга эътибор қаратишни тавсия қиламиз. Кунжут солиб пиширилган товуқ оёқчаларининг таъми ресторанлардаги осиё таомларидан умуман фарқ қилмайди.

Яна кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15