Март ойида Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқаро Facebook тармоғида Ўзбекистон президентининг сохта аккаунтини рўйхатдан ўтказиб, ўзини президент Администрацияси раҳбари деб таништиргани ҳақида хабар берилган эди.

Фуқаро ўзини президент Администрацияси раҳбари деб таништириб, турли масалаларда, жумладан уй-жой ва банк кредитлари ажратиш бўйича амалий ёрдам кўрсатилишини ваъда қилган. Бунинг эвазигат фуқаролардан 50 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача бўлган пул маблағларини банк пластик картасига ўзлаштирган.

Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати раҳбари Бобур Тулягановнинг хабар беришича, тезқор қидирув тадбирлари давомида ушбу шахс қўлга олиниб, суд қилинган.

Суд ҳукмига кўра, 39 ёшли сурхондарёлик фуқарога Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди (Фирибгарлик такроран ёки хавфли рецидивист томонидан) билан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳамда интернет тармоғидан 3 йилга чеклаш жазоси тайинланган.