27 сентябрь куни Ўзбекистонда 406 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 172 899 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 167 700 (+501) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1230 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, душанба куни 37 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 27 017 нафарга етди.

Шунингдек, 2 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 227 нафарга етди.