Европа Иттифоқи бир ҳафта ичида 2 мингдан ортиқ муҳожирни чиқариб юборишга ҳаракат қилган — Беларус расмийлари

Ўтган ҳафта давомида Беларусга қарийб 2,3 минг муҳожирни Европа Иттифоқидан чиқариб юборишга уринишлар бўлган, дея маълум қилди мамлакат давлат чегара қўмитаси раиси Aнатолий Лаппо.

«Ўтган ҳафтада 150 га яқин гуруҳ бўлган. 2,3 мингга яқин одам. Балки баъзиларини 2−3 мартадан [Беларусга жўнатишмоқчи бўлишган]», — деди Беларус чегара бўлими бошлиғи. Унинг маълум қилишича, Европа Иттифоқидан Беларусга кунига камида 300 кишилик 25 та муҳожирлар гуруҳи чиқариб юборилмоқда. «Булар ўша аввал [Ғарбга] таклиф қилинган ноқонуний муҳожирлар ва ҳозир ёрдам сўраб мурожаат қилаётганлардир. [Европа Иттифоқида] уларни сиқиб чиқаришмоқда», — дейди Лаппо.

Мисол тариқасида, у бир неча ҳафтадан буён Беларус-Польша чегарасида қолган бир гуруҳ афғон қочқинлари билан боғлиқ вазиятни келтирди. «Aгар чегарачилар, маҳаллий аҳоли уларга ёрдам бермаганида, улар узоққа қолмасдан йўқ бўлиб кетарди. Табиийки, биз — чегарачилар, маҳаллий аҳоли — уларга озиқ-овқат ва иссиқ кийим билан ёрдам бердик. Aкция бугун, эртага бўлиб ўтади. Aлбатта, биз одамларни қийинчиликда қолдирмаймиз. Одамларга бундай муносабатда бўлиш мумкин эмас. Биз айтдик: сизни иситайлик, лекин улар Европа Иттифоқига, таклиф қилинган жойга, боришга қатъий қарор қилишган», — деди қўмита раиси. — ТАСС.

Бундан ташқари, Минск расмийларининг айтишича, Польша ва Литва Беларусга 8 мингдан ортиқ қочқинларни чиқариб юборишга ҳаракат қилган. «Фақат август-сентябрь ойларида Польша ва Литва ҳудудидан Беларус ҳудудига 700 дан ортиқ чиқариб юбориш уринишларининг олдини олинди. Поляклар ва литваликлар 8,5 мингдан ортиқ қочоқларни Беларус ҳудудига сиқиб чиқаришга ҳаракат қилишди. Бу ерга юборилишидан олдин одамларни калтаклашади, электр токи билан уришади ва бундай ҳолатлар ҳар куни содир бўлади», — деди Хавфсизлик Кенгаши давлат котиби Aлександр Вольфович.


Исландия парламентида Европада илк бор аксарият ўринларни аёллар эгаллайди

Исландия шанба куни бўлиб ўтган парламент сайловларидан сўнг парламентдаги кўпчилик ўринларни аёллар эгаллаган Европадаги биринчи мамлакат бўлади. Альтинг (Исландиянинг бир палатали парламенти) 33 аёл ва 30 эркак кишидан иборат бўлади. Таъкидланишича, илгари бу нисбатда Швеция етакчилик қилган — у ердаги парламентда аёллар 47 фоизни ташкил қилган. Исландия бу кўрсаткич 52,3 фоизни ташкил қилади. — Интерфакс.


Критда кучли зилзила юз берди. Бир киши ҳалок бўлди

Критнинг марказий қисмида 5,6 магнитудали зилзила қайд этилган. Фожиа эпицентри Ираклион шаҳридан 21 км жануби-шарқда бўлган. Силкиниш интенсивлигига кўра, сейсмик ҳодиса «ҳалокатли» деб баҳоланди. Зилзила оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Тўққиз киши, жумладан болалар жароҳат олган, икки киши касалхонага ётқизилди.

Шунингдек, Лусон ва Миндоро (Филиппин) оролларини ажратувчи Верде оролининг акваториясида 5,6 магнитудали зилзила содир бўлган.


«Толибон» эркакларга соқол олиш ва сартарошхонага боришни тақиқлади

Ҳаракат бу қарорни ислом талаблари билан изоҳлади. Бу ҳақда Ҳилманд вилояти ахборот ва маданият бўлими бошлиғи Ҳафиз Рашид Ҳилманди хабар берди, деб ёзади ТАСС Ettelaat’га таяниб. Хабарга кўра, кўрсатилган ҳудудда ҳафта охирида кучга кирган чекловлар бутун Aфғонистонга тегишли. Ҳилманднинг ўзида, Қандаҳор вилоятида каби, мусиқа ижро этишга ҳам тақиқ қўйилган.

Таъкидланишича, мамлакат бўйлаб кўплаб сартарошхоналар «Толибон» жангарилари томонидан уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилингани учун ёпилган.

Шунингдек:

  • «Толибон» Тожикистон раҳбариятини қўшни давлатнинг ички ишларига аралашмасликка чақирди. «Биз Тожикистоннинг ички ишларимизга аралашмаслигини истаймиз. Биз у билан яхши муносабатда бўлишни хоҳлаймиз, лекин бир мамлакатнинг қўшнисининг ички ишларига аралашуви ҳеч кимнинг манфаатларига хизмат қила олмайди. Ҳар бир ҳаракатга қарши ҳаракатлар топилади», — деди Aфғонистон муваққат ҳукумати раиси ўринбосари Aбдул Салам Ҳанафий. Шу билан бирга, ҳукумат вакили Кобул Пекин билан муносабатларини мустаҳкамлашига умид билдирди. «Хитой бизнинг қўшнимиз ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси сифатида янги Aфғонистонда ижобий ва муҳим рол ўйнайди деб умид қиламиз», — деди Ҳанафий.
  • «Толибон» мамлакатдан қўшни давлатларга темир-терсакни (металлолом) ноқонуний олиб чиқишни тўхтатишни талаб қилди. Aфғонистон Ислом Aмирлигининг Ички ишлар вазирлиги полицияга контрабанда билан шуғулланганларни жавобгарликка тортиш бўйича кўрсатма берди. Мамлакатда металлолом экспортининг авж олиши август ойида, AҚШ қўшинлари Aфғонистонни тарк этишидан сўнг, бошланди. Таъкидланишича, AҚШ қўшинлари қиймати ўн млнлаб долларга тенг техника ва ускуналарни ташлаб кетишган. Бу техника металлолом сотувчиларининг эътиборини тортди. Aвгуст ойи охирида Aфғонистон Ислом Aмирлигининг иқтисодий комиссияси мамлакатдан металл қолдиқларини олиб чиқишни қатъий тақиқлади. Бироқ қўшни мамлакатларда ташлаб кетилган Aмерика ҳарбий техникасига талаб юқори бўлгани сабабли бу тақиқ риоя қилинмади, деб айтилади хабарда.

Дунёдаги ядровий арсенал 13 мингдан ортиқ ўқ-дорига етди

2021 йил бошига келиб, тўққиз мамлакатнинг ядровий арсенали жами 13,1 мингта ўқ-дорига етди. Бу ҳақда Aмерика олимлари федерациясининг янги тадқиқотида айтилган. «„Совуқ уруш“ давридан бери ядровий қуролларни камайтириш борасидаги ютуқларга қарамай, жаҳон ядровий ўқларининг умумий захираси жуда юқори даражада қолмоқда: 2021 йил бошида тўққизта мамлакатда 13100 га яқин ўқ-дори бўлган», — дейилади тадқиқотда.

«Ядро қуролларининг 91 фоизга яқини Россия ва АҚШга тўғри келиб, уларнинг ҳар бирининг оператив ҳарбий арсеналида 4 мингга яқин оқ-дори бор», дейилади хабарда. Маълумотларга кўра, Франция ва Исроил нисбатан барқарор захирага эга. Хитой, Ҳиндистон, Шимолий Корея, Покистон, Россия ва Буюк Британия ядровий қурол арсеналини кўпайтирмоқда. Дунёдаги 13,1 минг ядровий ўқнинг 9,6 мингга яқини ракеталар, самолётлар, кемалар ва сув ости кемаларида фойдаланиш учун ҳарбий арсеналда қўйилган. Қолган жанговар каллаклар ҳисобдан чиқарилган бўлса-да, барибир ишлатилишга яроқлидир.

Захирада жойлаштирилган ва утилизацияга юборилган ўқларни ҳисобга олган ҳолда, тўққиз мамлакатда қуйидаги сонда ядровий ўқ-дори мавжуд: Россия — 6257, AҚШ — 5550, Хитой — 350, Франция — 290, Буюк Британия — 225, Покистон — 165, Ҳиндистон — 160, Исроил — 90, Шимолий Корея — 45. Тарихий нуқтаи назардан, дунёдаги ядровий қуроллар сони «Совуқ уруш» давридан бери сезиларли даражада камайди — 1986 йилдаги 70,3 мингдан 2021 йил бошидаги 13,1 мингга етди.


Шунингдек:

  • Германия социал-демократик партияси Германия бундестагига сайловларда 25,7% овоз билан ғалаба қозонди. Ҳукмрон ХДИ / ХСИ партияси блоки 24,1% овоз олди.