23 сентябрда Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 216 минг 853 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 84 398 нафарни,
  • 2-босқич эмланганлар 75 418 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 57 037 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача Ўзбекистонда жами 19 197 082доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 10 766 226 нафарни,
  • 2-босқичда эмланганлар 6 169 354 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 2 261 502 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 млн 007 минг 732 нафарни ёки Ўзбекистон аҳолисининг 11,43 фоизини ташкил қилмоқда (Давлат статистика қўмита маълумотларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг сони 35 млн 049 минг 464 нафар). Бу кўрсаткич эмлаш режалаштирилган 21 млн 455 минг 214 кишининг 18,67 фоизини ташкил этади.

Жами эмланганларнинг юқори кўрсаткичи Фарғона (2 млн 133 минг 825 доза), Андижон (2 млн 093 минг 494 доза) ва Наманган (2 млн 063 минг 818 доза) вилоятларида қайд этилди.

Маълумот учун, 22 сентябрга қадар Исроилда 60,05%, АҚШда 54,71%, Туркияда 50,06%, Буюк Британияда 65,21%, Россияда 28,27%, Қозоғистонда 32,79 аҳоли коронавирусга қарши тўлиқ эмланган.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботиржон Қурбонов 2021 йилнинг июнгача мамлакат аҳолисининг 60 фоизигачасини эмлаш режалаштираётганини маълум қилган эди.

Аввалроқ, 1 ноябргача Ўзбекистон аҳолисининг 70 фоизини коронавирусга қарши эмлаш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилган эди.