23 сентябрь куни Ўзбекистонда 560 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 171 080 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 165 282 (+668) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1212 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, пайшанба куни 134 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 26 711 нафарга етди.

Шунингдек, 1 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 221 нафарга етди.