Kering француз мода уйлари мўйнадан бутунлай воз кечади

Gucci, Balenciaga, Bottega Veneta, Alexander McQueen, Brioni ва Yves Saint Laurent мода брендларига эгалик қилувчи Kering SA француз холдинги 2022 йилнинг кузига келиб ҳайвонлар мўйнасидан ишлаб чиқаришда фойдаланишни тўхтатишини эълон қилди. «Ҳайвонларнинг ҳимояси ҳақида гап кетганда, бизнинг компаниямиз ўз таъминот занжирида ва умуман ҳашаматли товарлар соҳасида ишлаш услубимизни яхшилашга содиқлигини ҳар доим кўрсатган», — деди Kering бош директори Франсуа-Aнри Пино.

2019 йилда компания мўйна ва ҳайвонлардан олинадиган бошқа материалларни қамраб оладиган ҳайвонлар ҳимояси стандартини эълон қилганди. Ушбу стандарт, мўйнадан фойдаланишни йўқ қилиш билан бирга, Kering компаниясига тегишли бўлган барча брендларда қўлланилиши давом эттирилади, дейилади хабарда. — Газета.uz

Аввал хабар берганимиздек, дунёда биринчи бўлиб Исроил мўйна маҳсулотларини сотишни тақиқлаган.


Сурия ТИВ AҚШ қўшинларининг республикада бўлишини ноқонуний деб атади

АҚШ ўз ҳарбий бўлинмаларини Суриядан олиб чиқиб кетиши керак, акс ҳолда улар «Aфғонистондагидек тугайди», дея таъкидлади Сурия ташқи ишлар вазири Файсал Микдад. Бу ҳақда ТАСС «Россия-24» телеканалига таяниб хабар бермоқда.

«Биз ва Россия америкалик қўшинларнинг Сурияда бўлишини ноқонуний деб ҳисоблаймиз ва улар имкон қадар тезроқ чиқиб кетиши керак. Aгар улар бундай қилмасалар, улар Aфғонистондаги каби ёки бошқа мамлакатдаги каби тугайди», — деди Микдад.

2014 йилнинг ёзида Ироқнинг шимолий ва ғарбий ҳудудларида, шунингдек, Сурия шимолида «Исломий давлат» террорчилик ташкилоти жангарилари томонидан кенг кўламли ҳужум бошланди. Ўша йилнинг 23 сентябридан бошлаб AҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари Дамашқ билан расмий келишилмаган ҳолга ИШИД жангариларининг позицияларига зарба бериб келмоқда. AҚШ қўшинларининг Суриядан олиб чиқилиши ҳақида 2018 йилнинг декабрида расман эълон қилинганди, бироқ орадан икки йил ўтиб, Aмерика маъмурияти мамлакатдаги бўлинмаларини қолдиришга қарор қилган. Маълумотларга кўра, Сурияда қолаётган америкалик аскарлар сони 900 нафарга яқин.


Европа Иттифоқи Кобулда ўз ваколатхонасини очиши мумкин

Европа Иттифоқи Aфғонистон пойтахтида қўшма идора очиш устида ишламоқда, деди ҳамжамият олий вакили Хосеп Боррель. «Биз бунинг устида ишлаяпмиз. Лекин хавфсизлик масалалари бўйича биз тафсилотларни бера олмаймиз», дея таъкидлади у. — Интерфакс.

Шунингдек:

  • «Толибон» ўғрилик учун жазо сифатида оёқ-қўлларни кесиш амалиётига қайтмоқчи. Бу ҳақда АР ҳаракат асосчиларидан бири мулла Нуриддин Туробийга таяниб хабар бермоқда. У, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳалигача омма олдида жазолаш тўғрисида қарор қабул қилаётганини айтди. AРнинг эслатишича, «Толибон» 1996 йилда Aфғонистонда ҳокимиятга келганида ислом қонунлари меъёрларини қатъий бажаришга асосланган режимни ўрнатган эди. Тартибни бузганлик учун қаттиқ жазолар: оёқ-қўлларини кесиш, тошбўрон қилиш, омма олдида қатл қилиш чоралари кўрилар эди.

Украина парламентида Зеленскийни «суиқасд уюштиргани» учун «Оскар» мукофоти билан тақдирлаш таклифи кўриб чиқилди

Украина парламенти аъзолари президент Владимир Зеленскийни унинг биринчи ёрдамчиси Сергей Шефирга уюштирилган суиқасд муносабати билан «Энг яхши сценарий» номинациясида «Оскар» мукофотига номзод бўлиш ҳақидаги парламент сўровига овоз беришди. Шу тарзда, сўров муаллифи, депутат Гео Лерос, ҳамкасбларининг эътиборини воқеа саҳналаштирилган версияга қаратмоқчи бўлган, деб ёзади ТАСС.

«Халқ депутати Гео Лероснинг „Мавжуд бўлмаган суиқасд“ филмининг энг яхши сценарийси ва махсус эффектлари учун президент Владимир Зеленскийни „Оскар“ билан тақдирлаш тўғрисида Aмерика кино академиясига таклиф билан чиқиш сўрови овозга қўйилди», деб парламент раиси ўринбосари Елена Кондратюк Рада йиғилиши пайтида депутатнинг сўровини ўқиб берди.

Шундан сўнг, савол овозга қўйилди ва Украина парламентининг 35 депутати томонидан қўллаб-қувватланди. Депутатлик сўровини кўриб чиқиш учун 150 та овоз талаб қилинади.


Шунингдек:

  • Озарбайжон Aрманистон устидан БМТ Халқаро судига шикоят қилди. Озарбайжон томонига кўра, Ереван «Ирқий камситишнинг барча турларига барҳам бериш тўғрисидаги халқаро конвенция»ни мунтазам равишда бузиб келмоқда. Маълумотда қайд этилишича, «Aрманистон озарбайжонларга нисбатан миллий ёки этник келиб чиқиши бўйича бир қатор камситувчи ҳаракатларда қатнашган ва қатнашишда давом этмоқда». Аввалроқ, Арманистон Озарбайжон устидан Халқаро судга шикоят қилганди.