Ижтимоий тармоқларда 21 сентябрь куни Андижон шаҳри, Боғишамол даҳасида бўлган аянчли авария оқибатида Tracker ичида бўлган 3 нафар талабалар ҳалок бўлганлиги ҳақида хабарлар тарқалди (видео).

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов изоҳ берди.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида 3 нафар шахс вафот этган ва 1 нафар шахс тан жароҳати олган.

Мазкур ҳолат юзасидан 22 сентябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Андижон туман ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан Андижон вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.