Бугун, 21 cентябрь куни президент Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига жўнаб кетди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Шунингдек, сафар давомида турли масканларга ташриф ҳам режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча 20 сентябрдан президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотига старт берилди.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Маълумот учун, «Миллий тикланиш» партиясидан президентликка номзод Алишер Қодиров кеча Самарқанд шаҳрида сайловчилар билан учрашув ўтказди.