Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги Оқбулоқ микрорайонида бир киши полиция ходимлари ва суд ижрочиларига ўқ узди. Беш вафот этгани ҳақида маълум, деб хабар берди Tengrinews.kz.

Маълумотга кўра, 20-сентябрь куни, соат тахминан 17.00 да Олмаотанинг Алатау туманидаги Оқбулоқ микрорайонида, хусусий уйлардан бирида кўчириш тўғрисидаги суд қарори ижроси вақтида, ушбу уйда истиқомат қилувчи, фуқаро Д. (1967 й.т) тажовузкорлик кўрсатиб, суд ижрочиларига, полициянинг маҳаллий инспекторларига, Фавқулодда вазиятлар департаменти ходимларига ўқотар қуролдан ўқ узган.

Олмаотанинг Алатау тумани ҳокими Азамат Калдибеков тахмин қилишича, можаро фуқаронинг уйдан чиқариб юборилиши туфайли юзага келган бўлиши мумкин. Қозоғистон республика хусусий суд ижрочилари палатаси уйнинг янги эгаси аввалги эгаларини чиқариб юбориш тўғрисида судга мурожаат қилганини хабар берган. Суд даъвони ўтган йилнинг ёзида қаноатлантирган. Қарздорга уйдан чиқиш зарурлиги тўғрисида бир неча бор хабар берилган.

Отишма оқибатида беш киши, шу жумладан навбатчиликда бўлган икки полициячи, ўқотар жароҳатини олиб, вафот этган.

Хабар қилинишича, гумонланувчи зарарсизлантирилган ва ҳибсга олинган. Полиция вазият назорат остида эканлигини маълум қилган. Жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.