18 сентябрь куни соат 18:05 ларда Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, Кўмакай М.Ф.Й ҳудудидан ўтувчи 4Р130 автомобиль йўлининг 6-километрида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.
Ҳайдовчи Ғ. А. (1989 й.т.) бошқарувидаги «Dongfeng» юк автомобили, Б. Ю. (1992 й.т.) бошқарувидаги Damas, Ш. М. (1973 й.т.) бошқарувидаги Damas, М. А. (1958 й.т.) бошқарувидаги Nexia, М. Ж. (1958 й.т.) бошқарувидаги Matiz, Х. А.(2000 й.т.) бошқарувидаги Damas русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Натижада Damas автомобили йўловчиси бўлган фуқаро М.Ф. шифохонада вафот этган.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.