16 сентябрда Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 216 минг 245 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 60 674 нафарни,
  • 2-босқич эмланганлар 106 157 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 49 414 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатда жами 17 млн 881 минг 943 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 10 млн 276 минг 097 нафарни,
  • 2-босқичда эмланганлар 5 млн 649 минг 580 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 1 млн 956 минг 266 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 3 млн 517 минг 178 нафарни ёки Ўзбекистон аҳолисининг 10,04 фоизини ташкил қилмоқда (Давлат статистика қўмита маълумотларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг сони 35 млн 020 минг 152 нафар). Бу кўрсаткич эмлаш режалаштирилган 21 млн 455 минг 214 кишининг 16,39 фоизини ташкил этади.

Жами эмланганларнинг юқори кўрсаткичи Фарғона (2 млн 010 минг 745 доза), Наманган (1 млн 944 минг 244 доза) ва Андижон (1 млн 942 минг 844 доза) вилоятларида қайд этилди.

Маълумот учун, 15 сентябрга қадар Исроилда 59,67%, АҚШда 53,91%, Туркияда 48,21%, Буюк Британияда 64,66%, Россияда 27,49%, Қозоғистонда 31,41 аҳоли коронавирусга қарши тўлиқ эмланган.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботиржон Қурбонов 2021 йилнинг июнгача мамлакат аҳолисининг 60 фоизигачасини эмлаш режалаштираётганини маълум қилган эди.

Аввалроқ, 1 ноябргача Ўзбекистон аҳолисининг 70 фоизини коронавирусга қарши эмлаш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилган эди.