Душанбе шаҳрига ташрифнинг биринчи кунги дастури доирасида президент Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Иброҳим Раисий билан учрашув ўтказди, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Савдо-иқтисодий алоқалар суръатини давом эттириш ва янги «ўсиш нуқталари»ни аниқлаш мақсадида қўшма Ҳукуматлараро комиссия ишини фаоллаштиришга келишиб олинди.

«Ҳамкорлик бўйича қўшма комиссияни ва хусусий сектор бўйича ҳамкорликни кучайтириш иқтисодий алоқалар ва икки мамлакат ўртасидаги ўзаро таъсирларни ривожлантиришда муҳим самарали роль ўйнаши мумкин», дея Иброҳим Раисийнинг сўзларини келтиради Эрон президенти матбуот хизмати ўз баёнотида.

Эрон раҳбарининг сўзларига кўра, ҳозирда Тошкент ва Теҳрон ўртасидаги иқтисодий алоқаларнинг даражаси сиёсий муносабатларнинг даражаси билан мос келмайди. «Эрон Ислом республикаси қўшни мамлакатлакатлар билан алоқаларнинг чуқурлашуви доирасида Ўзбекистон билан иқтисодий алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор» , — деб таъкидлади у.

«Эрон Ислом республикаси Афғонистонда барча томонларни ўз ичига оладиган барча гуруҳлар иштирокидаги ҳукумат шаклланишини қўллаб-қувватлайди, бу мамлакатда тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишига олиб келади», — деди Эрон президенти.

Иброҳим Раисий Эронга нисбатан қўйилган санкциялар мамлакат ривожланишига тўсқинлик қилмаслигини айтди. Ўз навбатида, у мамлакат санкцияларни бекор қилишга ҳаракат қилаётганлиги таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Иброҳим Раисий билан учрашувдан мамнун эканлигини изҳор этди. Президент Эрон раҳбарининг суд тизимидаги тажрибаси ва иқтисодий коррупцияга қарши самарали курашини назарда тутиб «Биз сизнинг ушбу соҳадаги тажрибангизни қўллашдан хурсанд бўламиз», — деди.

Ўзбекистон раҳбари иккала мамлакатлар сиёсий муносабатларни яхши тушунишини таъкидлади. «Икки мамлакатнинг умумий цивилизацияси ва тарихи мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий ва маданий муносабатларни ривожлантиришда муҳим роль ўйнаши мумкин», — деди Шавкат Мирзиёев.

Бундан ташқари, «йўл харита»си асосида саноат кооперациясини кучайтириш истиқболлари ҳамда икки мамлакат транзит салоҳиятини самарали ишга солиш имкониятлари ваколатли идоралар даражасида пухта ўрганилади. Шунингдек, президент Ўзбекистон Эрон билан иқтисодий алоқаларни, айниқса транспорт соҳасида, кенгайтирмоқчилигини, таъкидлади. Шавкат Мирзиёев «Шимол-Жануб» коридорини, айниқса Чобохор портида, янада фаоллаштириш кераклигини таъкидлади.

Иброҳим Раисий диний таълим олган, лекин кейинчилик ҳуқуқ соҳасида ишлай бошлаган. 1985 йилда у Теҳрон прокурорининг ўринбосари бўлган, тўрт йилдан кейин эса пойтахт прокуратурасига раҳбар этиб тайинланган. 2004 йилда Раисий Эрон прокурори ўринбосари лавозимини эгаллади, 2014 йилдан эса мамлакат бош прокурори этиб тайинланган. 2019−2021 йилларда Эрон Олий судининг раиси бўлган.

2021 йил июнь ойида Раисий Эрон президенти этиб сайланди. У сайловолди дастурида камбағаллик ва коррупцияга қарши курашишни, тўрт йил ичида 4 млн янги қуришни ва «кучли Эрон учун халқ ҳукумати»ни қуришни ваъда қилган эди.

Meduza маълумотларига кўра, Раисий Ғарб билан муносабатларда қаттиқ позицияни ушловчи консерваторлар вакили ҳисобланади. Унинг сайланиш АҚШ билан ядровий қуроллар бўйича келишувнинг тикланишини қийинлаштириши мумкин, дейилади хабарда. Раисий Эрон Олий судининг раиси сифатида икки йил АҚШ санкциялари остида бўлган.

РБК ёзишига кўра, халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари уни 1988 йилда Эрон режимининг рақибларини оммавий қатл қилишда айблайди.