Давлат божхона қўмитаси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкентнинг Чилонзор туманида катта миқдордаги гиёҳванд моддалар партиясини ноқонуний айланмасига чек қўйиш бўйича тезкор тадбирларни ўтказди, деб хабар қилди Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати «Газета.uz»га.

Биринчи босқичда ходимлар томонидан олдиндан кузатилган Cobalt автомашинаси салонида 3 бўлакдан иборат 82 гр гашиш шунингдек, шунингдек, кичик электрон тарози топилган.

Сўнг Чилонзор туманида ёнидаги қўл сумкасида 9 дона ўрамларда гиёҳвандлик воситаларини олиб кетаётган шахс қўлга олинган. Экспертиза хулосасига кўра, мазкур ўрамлардаги моддалар 5 кг 219 грдан зиёд «гашиш» ва 29,68 гр. оғирликдаги «опий» гиёҳвандлик моддаси бўлиб чиққан. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Божхона қўмитаси маълумотига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда жорий йилнинг ўтган 8 ойи мобайнида оғирлиги 271 кгдан ортиқ гиёҳвандилик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.