Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятидаги ЙҲХ ходимлари томонидан алоҳида фарқловчи кўкрак ва қўл белгиларини янги намунадаги формали кийим-бошига тақиш қоидалари белгилаб қўйилди. Бу ҳақда ИИВнинг 13 сентябрдаги буйруғида айтилмоқда, деб ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.




Шунингдек, буйруқ билан ИИВ тизимидаги оркестрлар ҳамда намунавий ашула ва рақс ансамблининг шахсий таркибини инвентарь кийим-кечак мулклари билан таъминлаш меъёрларига ҳам ўзгартиришлар киритилди.