Президент маъмурий ва солиқ юкини камайтириш бўйича фармонни имзолади

Қатъий белгиланган миқдордаги ЖШОДС тўловчиси бўлган якка тадбиркорлар солиқ ҳисоботини топширмайди. ЯТТлар учун ижтимоий солиқ ставкаси 2 мартага қисқаради. 2022 йилдан Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги индекси жорий этилади.

Туризм соҳасидаги тадбиркорлар учун солиқ бўйича енгилликлар берилди

Президент Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Унга кўра, туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари фойда солиғини 50 фоиз камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди.

«Амирсой» да 700 туп дарахтлар кесилиши бўйича жиноят иши қўзғатилди

Бўстонлиқ туманидаги «Амирсой» курорт зонасида 700 туп атрофидаги қимматбахо дарахтларни кесиб ташлагани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Табиатга етказилган зарар 1,9 млрд сўм этиб баҳоланмоқда.

Электромобиллар автотранспорт йиғимидан озод этилди

Ўзбекистонда электромобилларни сотиб олишда ва вақтинча олиб киришда автотранспорт йиғими бекор қилинди. Солиқ кодексининг 459-моддаси ушбу янги тартибни кўзда тутган 9-банд билан тўлдирилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Душанбега жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этиш учун Душанбега жўнаб кетди. Саммит якунида Душанбе декларацияси қабул қилиниши ва бошқа ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган. Шунингдек ШҲТга раислик Ўзбекистонга ўтади.

Каттақўрғонда солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари ўлими бўйича 2 киши қамоққа олинди

Июнь ойида Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари ЙПХ ходимлари томонидан қўлга олиниш пайтида вафот этган эди. Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди ва 2 нафар шахсга «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноят иши мазмунан кўриб чиқишлик учун судга юборилган.

3500 та компания солиқ тўламаслик учун қасддан банкрот қилинган — ДСҚ

ДСҚ маълумотларига кўра, сўнгги уч йилда 6,7 трлн сўм солиқларни тўламаслик мақсадида 3500 та компания банкротлик асосида тугатилган. Ушбу корхоналар таъсисчилари янгидан корхоналар ташкил этишда давом этмоқда.

Шавкат Мирзиёев Душанбеда Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Душанбеда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди.

ЙҲХ ходимларининг янги намунадаги формаси тасдиқланди

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятидаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг янги намунадаги формали кийим-боши тасдиқланди. ИИВ тизимидаги оркестрлар ҳамда намунавий ашула ва рақс ансамбли кийим-кечак мулклари билан таъминлаш меъёрларига ҳам ўзгартиришлар киритилди.

НКМК олтин рудаларини қазиб олиш ва қайта ишлаш комплексини қуради

«Пистали» конида умумий қиймати 274 млн доллардан зиёд бўлган, таркибида олтин бўлган маъданларни қазиб олиш ва қайта ишлаш комплексини қуриш лойиҳаси «Навоий КМК» томонидан амалга оширилади.

1,5 трлн сўмлик ҚҚС қасддан нотўғри ҳисобга олинган — ДСҚ

ДСҚ томонидан ўтказилган камерал текширувларда 16,5 мингдан зиёд юридик шахс томонидан 1,5 трлн сўмлик ҚҚС нотўғри ҳисобга олингани аниқланди.

ACWA Power компанияси Қорақалпоғистонда шамол электр станциясини қуради

Қорақалпоғистонда қуввати 100 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш бўйича ўтказилган тендерда Саудиянинг ACWA Power энергетика компанияси ғолиб деб топилди. Хорижий инвестициялар ҳажми 140 млн долларга баҳоланмоқда.

«IKEA мебель фабрикаси лойиҳаси таклиф сифатида айтилган» — Даврон Ҳидоятов

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов президентга тақдим этилган, бироқ IKEA томонидан рад этилган мебел фабрикаси қурилиши лойиҳаси тадбиркорлар томонидан таклиф сифатида айтилганини маълум қилди. IKEA компаниясининг Туркиядаги ваколатхонаси билан музокаралар олиб борилган ва томонлар дастлабки келишувга эришгани боис тақдимотга киритилган.

Абитуриентларнинг қарийб 36 фоизи ўтиш баҳосини тўплай олмаган

2021 йилда қарийб 893 минг абитуриент ОТМларга имтиҳон топширди, улардан 319 минг нафари (36% га яқини) 56,7 балл тўплай олмади. Энг ёмон кўрсаткичлар Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида қайд этилди.