15 сентябрь куни Ўзбекистонда 619 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 166 644 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 159 444 (+1067) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1175 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, чоршанба куни 142 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 25 823 нафарга етди.

Шунингдек, 2 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 210 нафарга етди.