Футзал бўйича Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 2-турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россия билан кечган ўйинда мағлуб бўлди. 15 сентябр куни Литвада бўлиб ўтган ўйин 2:4 ҳисоб билан якунланди.

Ўйиннинг 10-дақиқасида асли бразилиялик бўлган Россия терма жамоаси футболчиси Робиньо ҳисобни очди. Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас Артём Ниязов ҳисобни 0:2 кўринишига келтириб қўйди. Биринчи бўлим шу натижа билан якунланди.

Иккинчи бўлимни эса Ўзбекистон терма жамоаси фаоллик билан бошлади. Баҳснинг 21-дақиқасида Даврон Чориев ҳисобни қисқартирди — 1:2. Ўйиннинг 27-дақиқасида ҳисоб тенглашди — Машраб Одилов гол уриб, ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди. 34-дақиқада Ўзбекистон иккита гол ўтказиб юборди. Артём Ниязовнинг урган голлари ҳисобни 2:4 га ўзгартирди.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси 2-турдан сўнг очкосиз ҳолда 4-ўринни банд этиб турибди. «B» гуруҳ иккинчи турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Миср терма жамоаси билан учрашади. Ўйин 18 сентябрда бўлиб ўтади.