14 сентябрь куни Ўзбекистонда 604 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 166 025 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 158 377 (+618) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1169 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, сешанба куни 110 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 25 681 нафарга етди.

Шунингдек, 2 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 208 нафарга етди.