Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Расул Кушербаев «Амирсой» курорт зонасида 700 туп дарахтлар кесилиши ҳақида муносабат билдирди.

«Баъзан тушунмай дарахт кесиб қўйибди, деган бахоналарни эшитиб қоламиз. Балки ростанам дарахт кесиш мумкинмаслигини билмагандир, дейиш мумкин. Лекин ҳамма нарсадан хабари бор, нуфузли ташкилотдагиларнинг ҳам қонунларга тупуриб қўйганини қандай тушуниш мумкин?!», — дейди депутат.


«Кўпчилигимиз эшитган Бўстонлиқ туманидаги „Амирсой“ курорт зонаси маъмуриятининг яқинда нақд 700 туп атрофидаги қимматбахо дарахтларни кесиб ташлаганини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Шунча гапдан кейин ҳам ҳар хил бахоналар билан дарахткесарлик давом этмоқда. Бунча катта „дух“ қаердан пайдо бўлди?», — деб ёзади депутат.

Депутат мазкур ҳолат бўйича Экология қўмитаси томонидан прокуратурага тақдим этилган материаллар «ими-жимида ёпилиб кетмаслиги керак"лигини таъкидлади. «Гап ортга қайтариб бўлмайдиган 700 туп дарахт ва салкам 400 миллион сўмлик табиатга етказилган зарар ҳақида кетмоқда», — қайд этди у.


«Ўзи курорт маъмурияти одамлар тоғнинг дарахтзор табиатида дам олиш учун ҳам курортларга боришини билармикан. Масъуллардан изох кутамиз», — қўшимча қилди депутат.

Эслатиб ўтамиз, август ойининг охирида президент топшириғига билан дарахтларни кесишга мораторий 2024 йилга қадар узайтирилади ва жавобгарлик кескин кучайтирилиши ҳақида хабар берилган эди. Сенятрбь ойи аввалида Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастурида дарахтларни кесишга муддатсиз мораторий жорий қилиниши ҳақида маълум қилган.