13 сентябрь куни Ўзбекистонда 531 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 165 421 нафарга етди.

Коронавирус касаллиги аниқланишининг кунлик кўрсаткичи 5 августдан бери пасаймоқда. Ҳозиргача энг юқори кўрсаткич — 974 тани ташкил этган. 15 августдан бошлаб бу кўрсаткич 900 дан пасайди, шунингдек, 29 августдан 800 дан, 2 сентябрдан 700 дан ва 11 сентябрдан — 600 дан пасая бошлади (барча статистика).

Ўтган бир кун ичида Тошкент шаҳрида 214, Тошкент вилоятида — 93, Фарғонада — 55, Самарқандда — 41 кишида коронавирус аниқланди.

Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1164 нафарни ташкил қилди.


Пневмония билан касалланиш ҳолатлари ҳам пасайишда давом этмоқда — август ўрталарида бу кўрсаткич 500 атрофида эди. 13 сентябрь куни 93 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 25 571 нафарга етди.

Шунингдек, 1 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 206 нафарга етди.