Тошкент вилояти Пискент тумани ИИБ ЙҲХБ қидирув ва суриштирув бўйича инспектори Дилмурод Ўрмонов хизмат вазифасини бажараётган вақтда олган тан жароҳати натижасида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда вилоят ИИББ матбуот котиби Бобур Тўлаганов маълум қилди.

11 сентябрь куни Тошкент вилоятида жиноятчиликни олдини олиш юзасидан ўтказилаётган профилактик тадбир давомида Пискент тумани ҳудудида хизмат бурчини бажараётган ЙПХ инспектори сержант, 1991 йилда туғилган Дилмурод Ўрмонов ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган Ш. A. (мастлик ҳолатида) бошқарувидаги Lacetti автомашинасига тўхташ ишорасини беради. Ҳайдовчи эса ИИО ходимининг қонуний талабига бўйсунмай ҳаракатни давом эттирган ва уни уриб юбориб ЙТҲ содир этади.

Натижада, кўрсатилган тиббий муолажага қарамай сержант Дилмурод Ўрмонов олган тан жароҳатлари билан шифохонада 14 сентябрь куни вафот этди.